Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари малака оширади

Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларида республиканинг барча туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари малака оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 авryстдаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018–2019 ўқув йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали тасдиқланди.
Академия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб ҳудудий филиалларда замонавий таълим технологияларини татбиқ этган ҳолда юқори савияда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курслари ташкил этилишини таъминлайди.
Малака ошириш курслари тингловчилари Академиянинг Ахборот-ресурс маркази электрон адабиётлар фондидан бепул фойдаланади.
Бундан ташқари, иш жойидан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарларга юбориладиган тингловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суткалик ва транспорт харажатлари қопланади.
01.JPG
02.JPG
*Изоҳ: январь ва февраль ойларида республиканинг барча туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари малака оширади.
 
** Хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг буюртмалари кўра тўлов-контракт асосида малака ошириш ўқув курслари ташкил қилинади.

 

ЎзА