Ягона QR-коддан фойдаланиш қоидаларини тасдиқланади

Марказий банк томонидан «Тўловларни амалга оширишда ягона QR-коддан фойдаланиш қоидалари» лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, бир QR-код орқали турли банк ва тўлов иловаларида тўлов қилиш имконияти яратилади. Тўловларда статик ва динамик QR-кодлар қўлланилиб, динамик QR-код ҳар бир операция учун алоҳида яратилади.
QR-код орқали амалга оширилган барча тўловлар марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олинади ва реал вақт режимида мониторинг қилинади. Тадбиркорлар билан ишловчи банклар QR-коднинг алмаштирилиши ёки сохталаштирилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўради.
Тўловчи QR-кодни сканерлаб, тўлов реквизитлари билан танишган ҳолда тўловни мустақил тасдиқлайди. Мижозлар транзакция ҳолати, онлайн хабарнома ва мурожаат юбориш имкониятига эга бўлади.
Бир QR-код орқали ҳар қандай тўлов хизматлари (банк, мобил тўлов иловалари) бўйича тўлов амалга оширилади. Шу билан фойдаланувчилар дўкон ёки хизмат нуқтасига бир нечта QR-кодларни жойлаштиришни талаб қилмайди.
Тўловларда статик ва динамик QR-кодлар қўлланилади — динамик QR-кодлар ҳар бир операция учун алоҳида яратилади. QR-код орқали амалга оширилган барча тўловлар марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олинади ва реал вақт режимида мониторинг қилинади.
Тадбиркорлар билан ишловчи банклар QR-коднинг алмаштирилиши ёки сохталаштирилиши каби ҳолатларга қарши самарали техника ва хавфсизлик чораларини кўради.
Тўловчи QR-кодни сканерлаб, тўлов реквизитлари билан танишиб, тўловни мустақил равишда тасдиқлайди, шунингдек транзакция ҳолати, онлайн хабарнома ва мурожаат юбориш имкониятига эга бўлади.
Ягона QR-код тизими билан тўловлар нафақат соддалашади, балки бизнес учун ҳам тушунарли ва қулай шарт-шароит яратилади. Шу билан бирга, 2026 йилдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари учун ягона QR-код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий тизим бўлиб кириши ҳам режалаштирилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА