Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна узайтирилиши мумкин
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат парламенти – Олий Радага ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна 90 кунга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди.
“АзерТАЖ” хабарига кўра, ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни жорий йил 3 февралдан 3 майгача узайтириш таклиф қилинган.
Агар парламент қонун лойиҳасини тасдиқласа, ўлкада амалдаги хавфсизлик чоралари ва сафарбарлик жараёнлари давом эттирилади.
Г.Сатторова, ЎзА