Инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлашда янги босқич

60

Британия Кенгаши Ўзбекистонда инглиз тили таълимини ривожлантириш ва бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш (PRESETT) тизимини модернизация қилишга қаратилган миллий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Қайд этиш жоиз, ушбу ташаббуслар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Маълумки, шу кунларда пойтахтимизда инглиз тили ўқитувчиларини тайёрловчи 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида PRESETT миллий форуми ўтказилмоқда.

Форумда бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашдаги устувор йўналишлар, мавжуд муаммолар, рефлексив амалиёт ва инклюзив таълимни ўқув дастурларига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Эътиборли жиҳати, жорий йилнинг 8 январь куни Британия Кенгаши ва А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамкорлигида ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини қўллаб-қувватловчи миллий платформа — “CPD Xab” ишга туширилиши режалаштирилган.

Мусулмон Зиё,

Ойбек Давронов (ЎзА), ЎзА