«Орол»нинг икки тарбияланувчиси Осиё кубогида қатнашади
28

Кеча Саудия Арабистонида футбол бўйича U-23 Осиё кубогига старт берилди.
Бугун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўзининг турнирдаги илк учрашувини Ливан терма жамоасига қарши ўтказади. Жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ушбу мусобақага мамлакатимизнинг энг кучли 23 футболчисини олиб борди ва қувончли томони шундаки, терма жамоа таркибида қорақалпоғистонлик Муҳаммедалий Реймов ва Самандар Муратбаевлар ҳам ўрин олган.
Ливанга қарши ўйин мамлакатимиз вақти билан бугун соат 19:00 да бошланади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси