Жаҳон кубоги ва Гран-При: Қиличбозлар ғалаба учун баҳсга киришади

Қиличбозлик спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йилнинг 8 январидан бошлаб халқаро ареналардаги ўзининг илк мусобақасида иштирок этади.
Хусусан, шпагачиларимиз 8-11 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган жаҳон кубоги, саблячиларимиз Тунисда бўладиган Гран-При ва рапирачиларимиз Францияда бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги босқичи мусобақаларида ғолиблик учун баҳсларга киришади. Спорт мухлислари учун аҳамиятли жиҳати шундаки, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик шпагачилардан Дилноз Мурзатаева, саблячилардан Ислом Абдазов, Муса Аймуратов, Алпамис Ороқбоев, Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердебаева ва Наргиза Жақсибаевалар ўрин олган.
Жамоамиз аъзолари ушбу мусобақаларда иштирок этиш учун 7 январь куни Тошкент шаҳридан жўнаб кетади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги