Ўқувчилар киберспортда беллашди

Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари ўртасида «Биз истеъдод эгаларимиз» киберспорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.
Унда мусобақанинг Нукус шаҳри ва туман босқичларида ғолиб бўлган иқтидорли ўқувчилардан иборат жамоалар иштирок этди.
Қизиқарли ўтган мусобақа якунида, биринчи ўринни Нукус шаҳридаги 37-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари эгаллашга муваффақ бўлди.
Фахрли иккинчи ўринни Тўрткўл туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари эгаллаган бўлса, Беруний туманидаги 65-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси учинчи ўринга лойиқ деб топилди.


Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси