Талаба-қизлар «Филиал маликаси» тожи учун беллашди

14

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиалида талабалар ўртасида ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган «Филиал маликаси» танлови бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир ёш қизлар учун ижодий қобилиятини ва саҳна маданиятини намойиш этиш ҳамда шахсий маҳоратини баҳолаш имконини беради.

Танловни филиал директорининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси З.Даўлетова кириш сўзи билан очиб, барчани яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклади ва иштирокчиларга омад тилади.

Таъкидланганидек, бундай тадбирлар талабаларнинг ижодий салоҳиятини ошириш ва ўзини намоён этиши учун муҳим саҳна ҳисобланади.

Иштирокчилар учта асосий шарт бўйича баҳоланди.

Жами 6 нафар қиз ғолиблик учун курашган бўлса, ҳакамлар ҳайъатининг баҳолари асосида 2-курс, 206-гуруҳ талабаси С.Базарбаева «Филиал маликаси» тожига муносиб, деб топилди. Шунингдек, қолган иштирокчи қизларга алоҳида номинациялар бўйича дипломлар топширилди.

Танлов талабаларнинг янги йил байрами руҳида ўз иқтидорини намоён этиши ва шахсий салоҳиятини ривожлантириш учун муҳим имконият бўлди. Шу билан бирга, бундай тадбирлар филиалда маданий муҳитни юксалтириб, ёшларнинг ижодий ва касбий салоҳиятини қўллаб-қувватлайди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги