Кейинги йил Хитойдан яна 50 дан ортиқ замонавий агродрон олиб келинади

15

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан мулоқотида таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида дрон хизматларини кўрсатувчи алоҳида марказ ишга туширилгани бу соҳада мутахассис тайёрлаш ва дронларга сервис хизматини кўрсатиш имконини берди.

Шу йилнинг ўзида 100 дан ортиқ дрон ёрдамида ер майдонлари ва экинлар мониторинги, илғор агротехник тадбирлар амалга оширилди.

Кейинги йил Хитойдан яна 50 дан ортиқ замонавий агродрон олиб келинади. Ҳар бир вилоятда камида 2 тадан дрон мобил комплекси орқали агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.

Аграр соҳада дронлар учун белгиланган учиш оғирлиги ҳозирги 100 килодан 250 килогача оширилади.

– Ўз фаолиятига рақамли технология ва сунъий интеллектни олиб кириб, кам харажат билан юқори ҳосилдорликка эришаётган фермер ва кластерларимиз сони ҳам кўпайиб бораётгани мени хурсанд қилади, – деди давлатимиз раҳбари.

ЎзА