Сенатор Осиё парламент ассамблеяси йиғилишида иштирок этди
10

Жорий йилнинг 4–5 декабрь кунлари Эрон Ислом Республикасининг Машҳад шаҳрида Осиё парламент ассамблеяси йиғилишида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси Маҳмуджон Тоиров иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ва маҳаллий Кенгашлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Осиё парламент ассамблеясининг жорий йилдаги фаолияти таҳлил қилиниб, келгуси тадбирлар режаси белгилаб олинди.