«Доҳадаги кино фестивали мустақил ва муаллифлик киносининг энг муҳим майдонларидан бири бўлиб, ўзига хос қарашлар ва дадил бадиий позицияга эга бўлган режиссёрларга ўз фикрларини билдириш имконини беради
34

Фестиваль дастуридан ўнлаб мамлакатлардан фильмлар ўрин олган; ёш муаллифлар ва маҳаллий киноижодкорларга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, улар учун махсус бўлимлар ва танлов дастурлари ташкил этилган.

Кеча Қатар пойтахтининг диққатга сазовор маданий масканларида бўлиб ўтаётган ушбу фестивалга ташриф буюрдим. Замонавий кино – долзарб кайфият ва маъноларни акс эттириш, айни пайтда жамиятимизни қандай мавзулар ташвишга солаётганини тушуниш усулидир» – деп ёзади Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида