Саудия Арабистонида “Grok” сунъий интеллект модели ишга туширилади

23

Яқинда “xAI” ишлаб чиқариш компанияси эгаси Илон Маск Саудия Арабистонининг “Humain” компанияси ва график процессор ишлаб чиқарувчи “Nvidia” билан ҳамкорликда Ар-Риёдда янги маълумотлар маркази қуришини эълон қилди.

– Ушбу ҳамкорлик ҳар бир давлат ва хусусий ташкилотга илғор қарор қабул қилиш имкониятларини берадиган ягона миллий даражадаги сунъий интеллект қатламини яратади ва Қиролликни глобал СИ трансформациясининг олдинги қаторига қўяди, -дейилади “xAI” тарқатган баёнотда.

“Grok” шунингдек, “Humain”нинг “Humain One” платформасига интеграция қилинади.

С.Раҳимов, ЎзА