«Бугун «Euronews» медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид билан учрашув ўтказдим
38

Ўзбекистон ва «Euronews» ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мамлакатимизнинг ижобий имижини жаҳон миқёсида илгари суришга қаратилган қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик.
Журналистларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Биргаликдаги ишларни фаол давом эттирган ҳолда Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар, халқаро ташаббуслар ва йирик воқеаларни жаҳон аудиториясига янада самаралироқ етказиш имконини берадиган шерикликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга келишиб олдик», – деб ёзади Шерзод Асадов ўз телеграм каналида.