Каспий 36 000 квадрат километр қисқарди

32

2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, Каспий денгизининг Қозоғистон қирғоғи томони сатҳи ўртача 29,31 метрни ташкил этди ва сўнгги ўн саккиз йил ичида сув юзаси 36 000 квадрат километр қисқарди.

Хабарда айтилишича, жорий йил сентябрь ойида кузатув станциялари жойлашган шимоли-шарқий қисмда денгиз сатҳи ўртача минус 29,15 метр, шарқий қисмида эса минус 29,46 метрни ташкил қилган.

Ўтган йилга нисбатан Каспий денгизи сатҳи пасайган: шимоли-шарқда 20 сантиметр, шарқа 17 сантиметр.

Умуман, мамлакат ҳудудида қирғоқ чизиғи баъзи жойларда 30-35 километрга чекинган.

Каспий денгизи шимоли-шарқий қисми, Урал дарёси дельтаси ва Манғистау вилояти қирғоғи энг заиф ҳудудлар ҳисобланади.

Г.Сатторова, ЎзА