Насос станциялари ходимлари ўзаро куч синашди

50

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг кичик футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

«Касаба уюшмалари соғлом турмуш тарафдори!» шиори остида ўтказилган мусобақада Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг аппарат ходимлари ҳамда ҳудудлардаги бўлимлардан жами 8 та жамоа иштирок этди.

Муросасиз ва қизғин беллашувлар натижасига кўра «Манғит-Назархон» бўлими жамоаси биринчи, «Нукус-Кегейли» бўлими жамоаси иккинчи ва «Хўжайли-Тахиатош» бўлими жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида ғолибларга ва тадбирда фаол иштирок этганларга Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги