Касаба уюшмаси фаоллари ўзаро куч синашди

Бу йил юртимизда меҳнаткашларнинг ҳақиқий байрами – касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни юксак шоду хуррамлик ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан 2020 йилда қабул қилинган қонунга мувофиқ, 11 ноябрь Касаба уюшмалари куни этиб белгиланган бўлиб, қарийб беш йилдан буён ушбу байрам юртимизда кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан жорий йилнинг 7 ноябрь куни Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги ва «11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» байрамига бағишлаб касаба уюшмалари ходимлари ўртасида спортнинг кичик футбол тури бўйича «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши кубоги» спорт мусобақаси ўтказилди.
Унда тармоқ касаба уюшмалари раислари, масъул ташкилотчилар иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Кун давомида спорт мусобақаси қизғин ўтди ва ғолиблар аниқланди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати соҳавий жамоаси биринчи, Таълим ва фан ходимлари соҳавий жамоаси иккинчи, Тадбиркорлик, бизнес ва савдо ходимлари соҳавий жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоага ва номинациялар бўйича ғолибларга «Касаба уюшмаси кубоги,» диплом ва совғалар топширилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги