Чимбойлик полвон Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

60

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида миллий кураш бўйича 15 ёшли ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан ёш полвонлар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Унда ўғил болалар 38, 42, 46 ва 50 кг вазн тоифалари бўйича курашган бўлса, қизлар 33, 36, 40 ва 44 кг вазнда кубок ғолибларини аниқлади.

Қувонарлиси, ушбу мусобақада Чимбой туманидаги 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Гулзиба Болтабоева барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳибасига айланди.

– Мусобақа жуда қизиқарли ўтди, – дейди Гулзибанинг мураббийи Қаршига Бўронбоев. – Яширадиган жойи йўқ, сўнгги йилларда аксарият спорт турлари каби, мамлакатимизда кураш яхши ривожланиб, чемпион бўлиш қийинлашиб бормоқда. Лекин, шунга қарамасдан биз шогирдларимизни ҳар томонлама кучли бўлишга тайёрлаяпмиз. Бугунги мусобақада шундай шогирдларимиздан бири Гулзиба Болтабоева ғолиб бўлди. Биз бундан жуда хурсандмиз. Насиб этса бу ютуқ билан тўхтаб қолмай, олдиндаги мусобақаларда ҳам яхши натижаларни қўлга киритиш учун аямасдан меҳнат қилаверамиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси