“Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

58

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Умумуий ўрта таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари ва “Жасорат мактаблари” фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

Умумий ўрта таълим муассасалари чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари лавозимига номзодларни саралаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;

“Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мудофаа вазирлиги тизимида жорий этилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарларига уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрасаткичлари (KPI) асосида эришилган натижадорлигидан келиб чиқиб, базавий тариф ставкасининг 20 фоизигача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланади.

Ушбу устама Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари харажатлар сметаларида шакллантириладиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси доирасида тўланади.

Маълумот учун, олдинроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ- 393-сон қарорига мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида жорий этилган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик лавозимига номзодларни танлов асосида саралаб олиш;

ЧҚБТ раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари (KPI) ва уларнинг меҳнатини қўшимча рағбатлантириш ҳамда “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланган эди.

ЎзА