«Кеча Нукусда қад ростлаган янги, замонавий 55-мактабнинг очилиш маросимида иштирок этдим.

122

Ушбу мактаб 870 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, унинг биносида Рақамли авлод маркази ва болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган кўплаб тўгараклар фаолият бошлади. Мажмуа таълимга янгича ёндашув намунасидир – болаларни сўзсиз жалб этадиган бу ерда замонавий технологиялар ва келажакка қараб ажойиб бошланғич нуқта мужассам. Тўрткўл туманида ҳам яна бир янги, 77-мактаб очилди – Қорақалпоғистон асосий эътиборни сифатли таълимга қаратмоқда ва бу таҳсинга лойиқ!

Нукуслик болалар ва уларнинг юзларидаги кулгудан атрофга илиқлик, янги нафас ва шодлик тарқалиб тургандек бўлди. Бу даргоҳдан кўплаб билимли ва муваффақиятли, ҳаммамиз фахрланадиган битирувчилар етишиб чиқишини тилайман» дея ёзмоқда Саида Мирзиёева ўзининг телеграм каналида.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги