Нукусда таълим сифатини ошириш масалалари ўрганилди

110

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова республикамизда бўлиб, мутасаддилар билан учрашди.

Дастлаб Ҳилола Умарова Нукус шаҳрида янгидан барпо этилган 55-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шундан сўнг Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида олий таълим муассасалари ректорлари ва техникумлар директорлари билан учрашув ўтказди.

Унда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида сўз юритилиб, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шундан сўнг Ҳ.Умарова «Моно маркази» ва 2-сонли тиббиёт техникумига ҳам ташриф буюриб, мутасаддилар билан ўзаро мулоқот қилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Отемуратовлар иштирок этди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги