Депутат Бўзатовлик сайловчилар орасида

112

Бўзатов тумани Ёшлар маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Сайёра Имамова ҳудуд аҳолиси билан учрашди.

Унда депутат С.Имомова мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш борасида чиқарилаётган Президентимиз фармон ва қарорлари, қабул қилинаётган қонунлар ҳақида кенг тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг учрашув иштирокчилари томонидан билдирилган фикр ва таклифлар тингланди.

Сўнгра у туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бу ерда тарбияланувчилар учун яратилган имкониятлар билан танишди.

Шунингдек, хизмат сафари давомида депутат 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди ва ҳар бир ижтимоий объектда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сифати, иситиш ускуналарининг талаб даражасида эканлиги, хоналарнинг иссиқлик даражаси ўрганилди.

Шундан сўнг С.Имомова Бўзатов тумани ҳудудида яшовчи нуроний устоз Қ.Аллабоев ва М.Полвониёзовларнинг хонадонларидан хабар олиб, уларни 1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан самимий табриклади ва байрам совғаларини топширди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси