Сўздан маржон терган шоир

100

 

Республикамизнинг барча ҳудудларида миллатимиз маънавияти ва адабиётининг сўнмас юлдузи, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Тилеуберген Жумамуратовнинг 110 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Хусусан, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида Тилеуберген Жумамуратовнинг 110 йиллигига бағишланган «Сўздан маржон терган шоир» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари, шоирнинг оила аъзолари, музей ходимлари, талаба-ёшлар ва мактаб ўқувчилари иштирок этиб, ҚДУ профессори ф.ф.д. Г.Қарлибоева, ушбу олий ўқув юртининг ўқитувчиси Г.Жанибековалар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маърузалар қилди.

Тадбир давомида университетнинг санъат факультети талабалари томонидан ижро этилган қўшиқлар, Хўжайли тумани 32-сонли мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган шоирнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ саҳна кўринишлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, унинг ижодий меросига ҳам назар ташланиб, шеърларидан намуналар ўқилди. Музей фоесида эса Тилеуберген Жумамуратовнинг уй кутубхонасидан олинган китоблари, ижодий жараёнида фойдаланган буюмлари, олган совғалари, айрим тарихий ҳужжатлари кўргазмага қўйилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги