АҚШга бораётган ўзбекистонликлар сони ортмоқда
145

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойларида жами 8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 996 нафарга ёки 14,3 фоизга кўпроқ.
2025 йилнинг 7 ойида АҚШга сафар қилган ўзбекистонликларнинг асосий мақсадлари:
Сайёҳлик – 5 683 нафар
Қариндошларни йўқлаш – 1 978 нафар
Ўқиш – 179 нафар
Хизмат юзасидан – 104 нафар
Даволаниш – 23 нафар
Ҳамроз Баянов,
ЎзА