Оталикка олинган ёшлар қўллаб-қувватланмоқда

81

Чимбой туман прокуратураси томонидан ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда. Бундан мақсад, оталикка олинган ёшларнинг таклиф ва муаммоларини тинглаш, уларни қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишдан иборат.

Туман прокурори Р. Халмуратовнинг навбатдаги ўрганишларида Тағжап ОФЙда яшовчи Е.Қайратдиновнинг турар -жойи таъмирталаб аҳволда эканлиги аниқланган эди.

Бугун эса хонадон таъмири учун қурилиш материаллари етказиб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Конши МФЙда яшовчи Ж.Шакировга   тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Бугунги кунгача, туман прокурорига бириктирилган 10 нафар ёшларнинг 9 нафарида аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммоларига ижобий ечимлар топилди.  Яъни, 6 нафари ёш доимий иш билан таъминланиб, 3 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. 5 нафарининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва паспорт билан боғлиқ муаммолари ҳал этилди.

Туман ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги