Ўзбекистон-Словакия-Чехия: Метрология ва инновaцияда янги истиқболлар

117

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Чехия ва Словакия давлатлари ҳамкорлигида ташкил этилган янги лабораториялар очилиш тадбири доирасида Чехия Республикаси элчиси Любомир Фреборт ва Словакия элчиси Виктор Борецкий билан учрашди.

Музокаралар доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларини фаол ривожлантиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Чехия ва Словакия давлатлари билан ҳамкорлик янги суръатларда ривожланиб бораётгани, товар айирбошлаш ҳажми ва инвестициявий лойиҳалари сони ўсаётганини, ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши доирасида соҳага оид муҳим ҳужжатлар имзолангани қайд этилди.

Чехия Миллий метрология институти (CMI) билан босим бўйича квант лабораторияси ва Словакия Миллий метрология институти (SMU) билан ҳарорат бўйича квант лабораториясини ташкил этиш, Европанинг TAIEX ва TWINNING грант дастурлари орқали мутахассисларнинг касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди.

Учрашув доирасида Чехия ва Словакия давлатлари метрология соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган иккита муҳим ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон миллий метрология институти, Словакия метрология институти ва Чехия метрология институти ҳамкорлигида янги лабораториялар фаолиятига старт берилди.

Янги ташкил этилган Кимё лабораториясида Словакия метрология институти (SMU) билан “Сувли эритмалардаги водород ионлари фаоллигининг pH кўрсаткичи” бўйича бирламчи ва иккиламчи эталонлар ҳамда “Сувли эритмалардаги ионлари фаоллигининг нитрат (pX) кўрсаткичи” ва Чехия метрология институти (CMI) “Суюқликларнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги бирлиги” бирламчи эталони ёрдамида тегишли синовлар
амалга оширилади.

ЎзА