Кегайлилар ҳам байрам қучоғида

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Кегейли туманида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги «Ватан учун, халқ учун, миллат учун» шиори остида тантанали равишда нишонланди.
Байрам тантанасида туман раҳбарлари, депутатлар, фаол нуронийлар, ёшлар ва бошқа кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими А. Камалов Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллик байрами билан самимий табриклаб, сўнгги йилларда халқимиз томонидан қўлга киритилган ютуқ ва муваффақиятларни фахр билан тилга олди.
Байрам тантанаси республикамизнинг таниқли хонандалари, туман маданият бўлими ходимлари ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.
– Тумандаги ҳар бир фуқаро учун бу байрам – ғурур ва ифтихор ҳамда юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш йўлида яна бир илҳомбахш дам бўлди, – дейди Қулмурат Жийемуратов.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тадбирлар республикамиз ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.



Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.