Шуманай туманида кўп тармоқли поликлиника фойдаланишга топширилди

Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиниканинг алоҳида биноси бўлмагани сабабли, шу кунга қадар муассасанинг бир қисмида маҳаллий аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган эди.
Ҳурматли Президентимизнинг 404-сонли қарорига асосан, туман поликлиникаси учун янги бино қуриш «Ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш» дастурига киритилди. Лойиҳа доирасида 9,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, замонавий поликлиника биноси барпо этилди ва фойдаланишга топширилди.
400 қатновга мўлжалланган янги кўп тармоқли марказий поликлиника замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу ерда тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур шароитлар яратилган.
Мазкур муассасанинг ишга туширилиши Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллик байрами арафасида халқимиз ва тиббиёт ходимлари учун катта совға бўлди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги