Ғўзани дефолиация қилиш масаласи кўриб чиқилди

Нукус туманидаги «Арбаши» ОФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари дала майдонларида дефолиация тадбирларини тизимли амалга ошириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев, тегишли соҳа мутасаддилари ва фермерлар иштирок этди.
Семинарда дефолиация тадбирларининг агротехник аҳамияти, уни сифатли ва ўз вақтида бажаришнинг ҳосилдорликка таъсири, шунингдек, замонавий усуллар ва кимёвий воситалардан фойдаланиш бўйича батафсил тушунчалар берилди.





Мутахассислар томонидан дала шароитида амалий кўрсатмалар берилиб, фермер хўжаликларига самарали дефолиантларнинг турлари, уларни қўллаш миқдорлари ва хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумотлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги