Ўзбекистон дадил қадамлар билан тарихий меросини асраб келмоқда

128

26 август – Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган кун

Тарихни ўрганмай туриб, моддий ва маънавий меросни асрамасдан баркамол авлодни шакллантириб бўлмайди. ЮНEСКО дунё миқёсида маданий меросларни асраш, замонавий билимларни ёйиш ва халқлар ўртасида ўзаро англашувни кучайтиришга хизмат қилади. Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган агентлиги бўлиб, 1945 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади — халқаро ҳамкорлик орқали таълим, илм-фан ва маданиятни ривожлантириш ҳамда тинчликни мустаҳкамлашдир.

1995 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Унга кўра, бу ҳужжат  Ўзбекистондаги тарихий обидаларни халқаро миқёсда эътироф этиш, таълим, фан ва маданият йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Маданий меросни асраш ва тарғиб қилишда глобал ёндашувни таъминлашга ҳамда қўшма дастурларни амалга оширишга асос бўлди.

Жумладан, ушбу ҳамкорлик натижасида Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. ЮНEСКО кўмагида Ўзбекистонда кўплаб тарихий обидалар реставрация қилинди, илмий экспедициялар ўтказилди, таълим лойиҳалари йўлга қўйилди.

Бу эса Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида дадил қадамлар билан ўз тарихий меросига бўлган эҳтиромининг намунаси бўлиб қолди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА