Ҳарбий хизматчилар нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олди

140

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси томонидан “Нотариуслардан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар” шиори остида акция ташкил этилди. 

Акцияда ҳарбий қисмда хизмат қилаётган 130 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Тадбирда хусусий нотариусларнинг нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштирилган ишончнома ҳамда васиятномани расмийлаштириш, онлайн нотариал ҳаракатлар сингари нотариал соҳага оид мавзулардаги маърузалари тингланди. Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтарилди.

Тадбир якуни бўйича 15 нафардан зиёд фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шундан 6 таси мерос масаласи ва 9 таси бошқа нотариал ҳаракатларга оидни ташкил этди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА