“25 Жаҳон чемпионати”нинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди (+видео)

91

Жорий йилнинг 19—20 август кунлари Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасида “25 Жаҳон чемпионати” бўлиб ўтди.

Чемпионат Халқаро ҳарбий Спорт Кенгаши (CISM) раҳбарлигида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Триатлон бўйича Жаҳон чемпионатида дунёнинг 13 та (Ўзбекистон, Белгия, Канада, Испания, Франция, Германия, Словения, Швейцария, Қатар, Россия, Эрон, Португалия, Қозоғистон) мамлакатидан келган 120 нафар спортчи 3 та тоифада — яккалик, жамоавий (MIX) ва ёши катталар (Senior) ўртасидаги баҳсларда 5 та медаллар жамланмаси (яккалик ва гуруҳ баҳслари) учун куч синашди.

19 август куни профессионал (Elite) ва ёши катта (Senior) спортчилар ўртасида кечган яккалик баҳсларида спортчилар очиқ сув ҳавзасида 750 метр масофага сузиш, халқаро талабга жавоб берувчи йўналишда 19 км масофага велоюриш ҳамда тарихий марказда ташкил этилган трассалар бўйлаб 5 км масофага югуришни амалга оширишди.

Мусобақанинг иккинчи куни жамоавий (MIX) баҳсларида ҳар бир давлатнинг 2 нафар эркак ва 2 нафар аёл спортчилари эстафета тарзида иштирок этди. Ҳар бир иштирокчи очиқ сув ҳавзасида 300 метр масофага сузиш, 6 км га велоюриш ҳамда 1,6 кмга югуришни амалга ошириб, кучли рақобат остида беллашишди.

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” туристик марказининг “Боқий шаҳар” мажмуасида чемпионатнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади ва иштирокчилар тақдирланади.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА