«Умуммиллий бирдамлик фестивали» доирасида Маънавият фестивали ўтказилди

187

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида “Умуммиллий бирдамлик фестивали” ташкил этилди. Ушбу фестивал доирасида маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлашга қаратилган Маънавият фестивали Элликқаъла туманида бўлиб ўтди.

Фестивал Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2025 йил 31 июлдаги 63-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди. Унда турли йўналишдаги лойиҳалар амалга оширилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Шижоат Ватанпарварлик” лойиҳаси, тадбиркор ёшлар билан “Фаровон ҳаётга илк қадам” учрашувлари, спорт мусобақаларини қамраб олган “Бирдамлик кубоги” тадбирлари ташкил этилди. Шунингдек, болаларга бағишланган “Бахтли болалик” лойиҳаси, китобхонликни рағбатлантирувчи “Китоб марафони” ва “Бир китоб – бир ҳаёт” акциялари ўтказилди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Адабиёт ва ижод аҳлини бирлаштирувчи “Мушоира оқшомлари” ҳам фестивал доирасидан ўрин олди. Унда ёзувчи ва шоирлар ўз ижод намуналарини ҳавола қилишди.

Фестивал жамиятда миллий бирдамлик ва ватанга садоқат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим маънавий платформа бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги