«Silk Way Star» халқора танлови ўтказилади
146

Осиё мусиқасини тарғиб қилиш, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги истеъдодларга йўл очадиган майдон яратишга қаратилган халқаро лойиҳа «Silk Way Star» илк бор Остонада ўтади, деб ёзмоқда KAZINFORM.
Хабарда ёзилишича, танловда 12 давлат, хусусан, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Малайзия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакиллари иштирок этади.
Мусиқий танловнинг суратга олиниши 2025 йил 20 август Гранд финал 22 ноябрь куни «Jibek Joly/Silk Way» телеканали ва танловга иштирокчи мамлакатларнинг етакчи телеканалларида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги