Янги болалар боғчаси иш бошлади

Мамлакатимизда қишлоқ жойларни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Бу йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жойларда замонавий инфратузилмаларни яратишга, таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Президентимизнинг “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт фонди иштирокида қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Элликқалъа туманида навбатдаги муҳим қадам қўйилди. «Барҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умумий қиймати 5 миллиард 755 миллион сўмни ташкил этувчи янги Давлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Янги боғча замонавий талабларга тўла жавоб берадиган, болалар учун хавфсиз ва қулай муҳитда фаолият юритади, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Ташкилот очилиш маросимида туман ҳокими В.Ниязимбетов, соҳанинг тегишли мутахассислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур боғча нафақат тарбия жараёнини янада самарали ташкил этишга, балки келажак авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсишига хизмат қилиши сўзсиз. Бугунги кунда бундай бунёдкорлик ишлари орқали мамлакатимиздаги қишлоқлар тобора ободлашиб, таълим муассасалари янгиланмоқда. Натижада болаларимиз муносиб таълим олиш ва фаровон ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги