Ҳотин-қизлар фаоллиги оширилмоқда

Элликқалъа туманида ишсиз хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида махсус семинар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сонли фармони ижросини таъминлаш доирасида ўтказилган тадбирда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари А. Юлдашева иштирок этди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Семинарни Ҳунармандчилик Уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг бош мутахассиси З.Султанмуратова олиб борди.
Ушбу тадбирда ишсиз хотин-қизларга ҳунармандчилик соҳасидаги имкониятлар, кўникмаларни ривожлантириш ва бандликка ёрдам беришга қаратилган маълумотлар тақдим этилди.

Ҳунармандчиликка жалб қилиш орқали хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларнинг даромад манбаини кенгайтириш мақсад қилинган. Бундай тадбирлар жамиятда хотин-қизларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги