Тиббиёт янгиликлари:

➖ Япон олимлари генетика соҳасида катта ютуққа эришди: улар Даун синдромига сабаб бўладиган ортиқча хромосомани йўқ қилишни ўрганди. Ҳозирча бундай тажрибалар фақат ҳужайра даражасида ўтказилмоқда, бироқ улар келажакда беморларнинг тақдирини ўзгартиришга қодир бўлган ген даражасидаги аралашувни ривожлантириш учун умид уйғотмоқда.
➖ Олимлар машҳур «кунига 10 000 қадам» меъёрини қайта кўриб чиқишди. 57 та илмий тадқиқот таҳлили асосида соғлиқни сақлаш учун 7000 қадам етарли, деган хулосага келинди. Бундай даражадаги жисмоний фаоллик юрак-қон томир касалликлари, саратон, қандли диабет, деменция ва депрессия хавфини сезиларли даражада камайтириши аниқланди.
➖ Глютенга чидамсизлик руҳий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Глютенга сезгир одамларда у яллиғланишни келтириб чиқаради, ичак ва мия фаолиятини издан чиқаради (шизофрения хавфи 3 баробар ортади), ҳаётий муҳим витаминлар ва микроэлементлар танқислигига олиб келади.
6 фоизгача одамлар бу сезгирликдан азият чекади, лекин кўпинча бундан бехабар бўлади. Даволаш усули йўқ, аммо глютенсиз парҳезга ўтиш кўпинча сезиларли енгиллик беради.