Тадбиркорларнинг манфаатлари қонун билан ҳимоя қилинмоқда

110

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судлари суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятидан келиб чиқиб, ўз фаолиятида иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлашга, одил судловни амалга оширишга, тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга енгилликлар яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, суд мажлисларининг тарбиявий ўрни ва аҳамиятини ошириш мақсадида, ишларни кўпроқ сайёр суд мажлисларида жамоатчиликни жалб этган ҳолда ўтказишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судлари томонидан тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектлардан келиб тушган 4.033 даъво аризалари кўриб чиқилиб, шундан 3 282 та иш бўйича даъво аризалари қаноатлантирилган. 465 та иш бўйича аризалар қаноатлантирилмасдан, 213 та иш кўрилмасдан қолдирилди ва 73 та иш ишлаб чиқаришдан қисқартирилди.

Суд буйруғи тартибида 6 та иш, соддалаштирилган тартибда 475 та иш кўрилган. Кўрилган ишлар ўтган йилга нисбатан

1,6 фоизга кўпайиб, уларнинг иш тоифасига кўра, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлар 79,5, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишлар 10,4, корхоналар ва фуқароларнинг тўловга қобилиятсизлиги билан боғлиқ ишлар 9,3, корпоратив муносабатлар билан боғлиқ ишлар 0,2, инвестиция низолари билан боғлиқ ишлар 0,1, арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар 0,4, юридик фактларни аниқлаш билан боғлиқ ишлар 0,1 фоизни ташкил этди.

Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш мақсадида, судьялар томонидан кўрилган ишларнинг 13,5 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Шартнома шартларини ва тўлов тартибини бузган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан 2025 йилнинг биринчи ярми давомида 14 та маъмурий, 5 та моддий, 39 та интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида ва 30 та бошқа турдаги жами 88 та суд таъсир чоралари қўлланилган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг биринчи ярмига нисбатан 37,5 фоизга кўпайган.

Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярми давомида Мажбурий ижро бюроларига ижро учун жами 9.057.339.784 сўмлик

3 732 та ижро ҳужжатлари ижрога юборилган бўлиб, шундан 30,6 фоиз ижро ҳужжатлари амалда ижро этилган, 33 фоиз ижро ҳужжатлари бошқа сабабларга кўра тугалланган, 67 фоиз ижро ҳужжатлари ижро этилмасдан қолдиқ бўлиб қолган.

Ҳисобот даврида апелляция инстанциясида жами 99 та иш кўрилиб, бу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан 21,2 фоизга кўпайган. Кассация инстанциясида эса 83 та иш кўрилиб, бу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан 56,6 фоизга кўпайган. Тафтиш инстанциясида жами 61 та иш кўриб чиқилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан.

22,9 фоизга кўпайган.

Тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онгини шакллантириш масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида жами 141 марта чиқишлар амалга оширилиб, аҳоли орасида 55 марта оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи ярмида жисмоний ва юридик шахсларнинг 37 та мурожаати ўрганилиб, қонуний муддатларда мурожаат эгасига тегишли ва асослантирилган жавоблар берилган. Келиб тушган мурожаатлар сони эса, ўтган йилга нисбатан.

10 та мурожаатга камайган.

Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам ҳимояланган, бизнес вакилларига қулай имконият яратилган, уларнинг муаммоларига ечим топишга алоҳида эътибор қаратилган давлатгина жадал ривожланади. Унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи баланд бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий судлари ҳам мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш, одил судловни амалга ошириш ва тадбиркорлик субъектларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ишларини олиб бораверади деб халқимизни ишонтирамиз.

Г. Зарипова,

Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги