Қорақалпоғистонлик 5 спортчи жаҳон чемпионатида иштирок этади
176

22-30 июль кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси ушбу мусобақада терма жамоа таркибида иштирок этувчи спортчилар номини эълон қилди. Қувончли томони шундаки, бу рўйхатда қорақалпоғистонлик спортчилар ҳам бор. Хусусан, қиличбозликнинг шпага тури бўйича қизлар жамоасида Дилноз Мурзатаева, сабляда Зайнаб Дайибекова ва Гулистон Пердебаева ҳамда йигитлар ўртасида Исламбек Абдазов ва Муса Аймуратовлар Ўзбекистон терма жамоаси таркибида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Мамлакатимиз спортчиларига бу мусобақада ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.