Топшириқлар асосида жадал ишлар юритилмоқда

113

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини ҳаётга татбиқ этиш борасидаги 330-сонли қароридан келиб чиқиб, жойларда аҳолининг турмуш даражасини ошириш, инфратузилмани яхшилаш, шу жумладан, электр таъминоти тизимини такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан Тўрткўл туманидаги «Калтаминор» овул фуқаролар йиғинининг 3-бўлимида истиқомат қилувчи аҳоли учун қўшимча трансформатор пунктларини ўрнатиш вазифаси юклатилган эди, – деп маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Бугунги кунда мазкур топшириқ асосида ҳудудда юқори кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу иншоотнинг барпо этилиши натижасида аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилиб, узлуксиз ва барқарор таъминотга эришилади.

Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши нафақат мавжуд муаммоларни бартараф этишга, балки ёритиш, ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилишига ишонамиз.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги