Уч полвонимиз ғолиб бўлди
122

Самарқанд вилоятида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида спортнинг миллий кураш туридан Бош прокурор кубогининг Ўзбекистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли спортчилар иштирок этди.
Беллашувлар якунида, Жамшид Тўрабоев раҳбарлигидаги республикамиз жамоаси аъзоларидан йигитлар ўртасида 73кг вазнда Р.Сапарбоев ва +90кг вазнда И.Кенесбоев, қизлар орасида эса Ж.Тўлеповалар бронза медалини ютиб олишга муяссар бўлди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон хабар агентлиги шарҳловчиси.