Ойлик доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

150

Одам савдоси – инсон ҳуқуқларига қарши йўналтирилган, ҳеч қандай ҳудуд ва макон танламайдиган оғир жиноятдир. Бу иллатнинг олдини олиш, унга қарши тизимли курашиш ҳар бир жамият учун долзарб вазифа ҳисобланади.

30 июль — Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан июль ойи “Одам савдосига қарши кураш ойлиги” деб эълон қилинди ва республикамиз буйлаб турли тарғибот ишлари олиб борилмоқда, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Элликқалъа туманида партия Республика Кенгаши томонидан тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н.Қайипбергенов, туман адлия бўлими ва партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда одам савдосининг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва хабардорлигини оширишга қаратилган маърузалар тингланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги