Имтиханлар тўғрисида депутат фикри
137

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети томонидан 2025-2026-ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш бўйича жорий йилнинг 7-16 июль кунлари оралиғида махсус жадвал тасдиқланган эди. Ушбу жадвалга мувофиқ, бугун Жисмоний маданият таълим йўналиши бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларнинг учинчи куни давом этмоқда.
Ушбу имтиҳонларнинг очиқ-ошкора ўтказилаётганлиги ҳамда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун яратилган шароитлар ҳақида «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати Тожибай Романов ўз фикрларини билдирди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.