Бахтиёр Саидов Грузия Президенти билан учрашди
106

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан учрашди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбек дипломатияси раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳамкасбига самимий саломини етказар экан, икки давлат ўртасида шаклланган ўзаро англашув ва ишонч муносабати юқори даражада эканини қайд этди.

— Грузиянинг улкан ҳамкорлик салоҳиятини юзага чиқаришга интилишини қадрлаймиз, — деди мамлакатимиз вакили.
Томонлар шериклигимиз айниқса сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар йўналишларда изчил ривожланаётганини тасдиқлади.
Ташқи сиёсат идоралари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Грузия халқлари фаровонлиги йўлида амалий натижага эришиш учун барча ресурслар фаол сафарбар этилаётгани таъкидланди.
ЎзА