Мурожаат ўз ечимини топди

135

Жорий йил 1 майда Бўзатов туманидаги Бўзатов шаҳарча фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов раислигида сайёр қабул бўлиб ўтган эди.

Ушбу қабулда Бўзатов туманидаги Эркиндарё МФЙ турғуни Гулжаҳон Сейдаметова ичимлик сувининг етишмаслиги, сув ресурсларининг узлуксиз таъминоти муаммоси бўйича ўз мурожаатини билдирган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан фуқаронинг мурожаати тегишли тартибда назоратга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан, Оролбўйи аҳолисининг экологик ва ижтимоий муаммоларига ечим топиш мақсадида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия Қўмитасининг Нукус филиалига тегишли тартибда топшириқ берган эди. Натижада Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитасининг Нукус филиали томонидан фуқаро Г.Сейдаметованинг яшаш манзилига сув чиқарувчи қудуқ қазиб берилиб, ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

Ўз навбатида мурожаат эгаси Г.Сейдаметова олис ҳудуднинг сув ресурслари танқислигига бўлган эҳтиёжини қондиришда, санитария-гигиена шароитларини яхшилашда ёрдам кўрсатиб, ҳиссасини қўшган республика раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.