Кубок финалчилари аниқланди

263

Нукус шаҳрида футбол бўйича «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги»нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўта кескин ва қизиқарли ўтган ярим финалнинг дастлабкисида Чимбой тумани футболчилари Нукус шаҳри жамоаси билан куч синашди ва бу ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Учрашув ҳаками томонидан белгиланган пенальтилар сериясида эса, Нукус шаҳри жамоаси ўз рақибларини 18:17 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Кубокнинг иккинчи ярим финалида эса, Нукус тумани ёшлари Элабад посёлкасидан келган Қўнғирот тумани жамоасини 2:0 ҳисобида енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди ушбу мусобақанинг финалида пойтахтимиз жамоаси оқманғитлик футболчилар билан бош соврин учун майдонга тушса, Чимбой ва Қўнғирот тумани ёшлари 3-ўрин учун ўзаро беллашади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.