Ташаббуслар аҳоли фаровонлигини таъминламоқда

245

Элликқалъа туманидаги “Тоза боғ” овул фуқаролари томонидан илгари сурилган ташаббус, юқори даражадаги фуқаролик фаоллиги ва ҳамжиҳатлик туфайли аҳоли учун муҳим бўлган йўл лойиҳаси амалга оширилмоқда, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Аҳборот хизмати бўлими.

Хусусан, “Тоза боғ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 7-мактаб орқали “Имомжон ота” қабристонигача бўлган 1 километр 546 метр масофадаги йўлни асфальтлаш лойиҳаси 2025 йил 1-мавсум “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 4 647 нафар фуқаронинг овози билан ғолиб деб топилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 миллиард сўмни ташкил қилиб, мазкур маблағлар орқали ҳудудда йўл инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсад қилинган.

Қурилиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Миқёсидаги Йўллар бўйича Буюртмачи хизмати давлат муассасаси буюртмачилигида “Шоббоз тош” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.


Ушбу лойиҳа нафақат овул аҳолисининг кундалик ҳаётини енгиллаштиради, балки фуқароларнинг ташаббус ва иштирокини қўллаб-қувватлаш йўлидаги яна бир муваффақиятли қадам сифатида эътироф этилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги