Болаларга байрам совғалари

195

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан Тахиатош туманидаги «Болалар уйи» тарбияланувчиларидан хабар олиниб, хайрия тадбири ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Ж.Аяпов иштирок этиб, бирлашган қўмита томонидан тайёрланган болалар учун турли ўйинчоқлар ва санитария-гигиена воситалари, байрам совғалари топширилди.

Зияда Турғанбаева,

ҚДУ журналистика таълим йўналиши 1-курс талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги