Белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди

270

Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида спортнинг Белбоғли кураш туридан ўғил болалар ва қизлар ўртасида Жаҳон ва Осиё чемпионатларига старт берилди.

Ушбу чемпионатга 20 дан ортиқ давлатдан 200 дан ортиқ спортчилар беллашади.

Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида қорақалпоғистонлик ёш полвонлардан 44 кг вазнда Тумарис Қалабаэва, Шуҳрат Сарсенбаэв, 70 кг да Ойсулув Қидирбаэва, +70 кг да Нилуфар Мустафаэвалар қатнашса, Осиё чемпионатида жами 20 спортчимиз қатнашади.






Хусусан, ўғил болалар ўртасида 45 кг вазнда Исабек Бийсенбаев, 50 кг да Жасурбек Муратбаев, 55 кг да Ақилбек Қаллибеков, 60 кг да Даврон Жумамуратов, 65 кг да Алий Иниятов, 71 кг да Бахитбек Сейитирзаев, 77 кг да Муса Жумамуратов, Исламбек Кўмекбаев, 85 кг да Айдос Эржанов, 95 кг да Генжабек Базарбаев ва Ҳажиакбар Райимбаевлар, қизлар ўртасида 44 кг да Балзира Караматдинова, 48 кг да Ҳурлиман Ниязимбетова, 52 кг да Гулнур Аманбаева, 57 кгда Жанат Бўронбой, 63 кгда Анелия Турдибоева, Жасмина Оралбоева, 70 кгда Мадина Ниетбоева ва Асемай Муқановалар Осиё чемпионлиги учун беллашувларга киришади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси