Трамп: АҚШ армияси уруш олиб боришнинг янги усулларини ўрганади

АҚШ армияси Россия – Украина мисолида можароларнинг янги усулларини ўрганмоқда, деди Президент Дональд Трамп.
– Ўрганяпмиз, аммо бу даҳшат, албатта, деди у Вест-Пойнт ҳарбий академиясида бўлиб ўтган тантанали маросимда. – Урушнинг турли шаклларини кўряпмиз. Юқори тезликда учиб, ўта аниқ зарба бераётган дронни аввал кўрмаганмиз ва бундан сабоқ оляпмиз.
Президентнинг сўзларига кўра, у Оқ уйга қайтгач яна дунёда ҳурматга сазовор бўлган АҚШ армияси энди демократияни қурол ёрдамида олдинга сурмайди. 20 январь куни бўлиб ўтган инаугурация маросимида Трамп Американи ҳар қачонгидан ҳам қудратлироқ қилишга ваъда бериб, дунё ҳали кўрмаган энг кучли армия яратиш режасини эълон қилганди.
Оқ уй раҳбари бу гал улкан ҳажмли гипер товушли ракета ҳақида ҳам гапирди:
– Биласизми, бизнинг ихтирочилар ишлаб чиққан ушбу ракетани Обама даврида руслар ўғирлаган. Жуда ёмон воқеа юз берган.
Аввал ҳам Трамп Россия АҚШдан “супер-пупер ракета” чизмаларини ўғирлагани ҳақида баёнот берган эди.
Бунга жавобан Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РФ дунёда ўхшаши йўқ бир неча ажойиб ракетага эгалигини айтганди.