Талабалар сузиш бўйича маҳоратини синовдан ўтказди

ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талабалари ўртасида “Спорт ойлиги” доирасида сув спорти бўйича “Директор кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Нукус шаҳридаги Республика сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ташкил этилган мусобақада ўғил болалар 100 метрга “Баттерфляй”, “Брасс”, “Чалқанча”, “Эркин” усулда ва қизлар 100 метрга “Эркин” усулда сузиш бўйича беллашди.
Баҳслар қизғин лаҳзаларга бой тарзда ўтди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА










